Мармар кекси

Зарур маҳсулотлар: 2 стакан ун, 3 дона тухум, 1/3 стакан шакар, 2 стакан сметана, 2/3 стакан қуйилтирилган сут, 120 гр. ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқ какао, 100 гр. шоколад, ёнғоқ, қабартиргич(разрыхлитель) ва қанд упаси керак бўлади.

Тайёрланиши: тухумни шакар билан яхшилаб аталанади. Алоҳида идишга сметана, қуйилтирилган сут ва ёғ солиб аталанилади. Тухумли масса қўшилиб ун қабартиргич солиб қуюқ масса ҳосил қилинади. Сўнгра уни иккига бўлиб, биринчи массага шоколад билан какао қўшилади. Иккинчи массага эса ёнғоқни майдалаб аралаштирилади.

Кекс қолипига пергамент қоғози қўйиб икки хил массадан оз-оздан солинади. Қизиган газ печида 170 даражада 30-35 дақиқада пишириб олинади. Пишган кексга қанд упаси сепиб дастурхонга тортилади.

 

Бегойим

Яна ўқинг:  “Баунти” ширинлиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: