Миллий кутубхонада пулли хизмат кўрсатиш нархлари ўзгарди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2017 йил 25 январь 8-сонли буйруғига асосан “Пуллик хизмат кўрсатиш прейскуранти” нархларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Миллий кутубхона сайтида хабар берилган. Ўзгартиришлар киритишда кутубхона фойдаланувчиларига сифатли хизмат кўрсатиш, уларга янада кенгроқ қулайликлар яратиш ҳамда хизмат кўрсатиш учун зарур товар хом-ашё махсулотларининг нархлари, хизматда фойдаланилган техник жиҳозларни сақлаб туриш харажатлари ўзгарганлиги, қолаверса, фойдаланувчиларнинг янги ахборот-кутубхона хизматларига талаблари ошаётганлигини инобатга олинган.

Янги прейскурант асосида хизмат кўрсатиш жорий йилнинг 10 февралидан кучга киради. Миллий кутубхонада тасдиқланган янги прейскурант билан ушбу файл орқали (.pdf 246 КБ) танишиб чиқишингиз мумкин.

Яна ўқинг:  Юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида “Ёшлар уйлари” қурилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: