“Ўзбекнаво” эстарада бирлашмасига Бош директор ўринбосари тайинланди

Куни кеча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири раислигида навбатдан ташқари йиғилиш ташкил этилди. Бу ҳақда бирлашма сайтида маълумот берилган.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори ўринбосари М. Маджидов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари ахборот-таҳлил департаменти, Маданият ва санъат масалалари сектори маданий-оммавий тадбирлар, эстрада-концерт фаолияти масалалари бўйича Бош мутахассиси лавозимига ўтганлиги муносабати билан Бирлашмага янги ўринбосар тайинланди.

Бош директор ўринбосари лавозимига Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қ. Юлдашев, Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимига Э. Ҳакимов, Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига Ё. Эрназаровлар тайинланди.

Яна ўқинг:  ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: