Сувнинг яна бир фойдали томони

Калифорния университетида оддий ичимлик сувининг инсон организмига таъсири ўрганиб чиқилди. Олимларнинг фикрича, сув ақлий салоҳиятни ўстиради ва бош мия рецепторларига ижобий таъсир кўрсатади. Лекин уни қатъий белгиланган вақтларда ичиш тавсия этилади. Нонуштадан кейин ярим стакан сув ичиш овқат ҳазм қилинишини ва фикрлаш фаолиятини ҳам яхшилайди.

Олимлар 30 нафар ёш, соғлом одамдан иккита гуруҳ тузди. Биринчи гуруҳ аъзолари мунтазам равишда нонуштадан сўнг ярим стакан сув ичиб туришди.

Қатнашчиларнинг ақлий салоҳиятини аниқлаш учун машқлар топширилди. Натижада, айнан биринчи гуруҳ иштирокчилари топшириқларни яхши бажаргани маълум бўлди. Мутаҳассислар сув билан ақл-заковат даражаси ўртасида боғлиқлик борлигини айтишди. Лекин сувни ҳаддан ташқари кўп ичиш қовуқ ва буйрак касалликларига сабаб бўлиши мумкин.

 

Миржалол Мадвалиев

тайёрлади.

Яна ўқинг:  Бўғим касалликларида қандай муолажалар зарур?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: