Биз нотўғри тановул қиладиган 7 маҳсулот

Озиқ-овқат маҳсулотларининг юқори даражадаги самарасини билиш учун сизга севимли маҳсулотларингизнинг сирини очамиз.

Брокколи

Брокколи карамида саратон ҳужайраларини ўлдирувчи моддалар мавжуд. Аммо уни қайнатиш ёҳуд димлаш чоғида бракколининг фойдали хусусиятлари камаяди. Шу сабаб уни ҳеч қандай қайнатиш, димлаш ва пишириш мақсадга мувофиқ эмас. Карамни тайёрлаш жоғида юпқа тилим қилиб кесиб сабзавотлардан салат тайёрлаш тавсия қилинади. .

 

Қулупнай

Қулупнай харид қилгач, унинг бандини олиб ташлашга  шошилманг. Унинг айнан шу қисми олиб ташланиши натижасида қулупнай таркибидаги С витамини йўқотилади. Мазкур мевани пишиш мавсумида харид қилганнгиз мақул.

 

Қора чой

Қора чойни сут билан истеъмол қилманг. Олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра чойдаги катехин моддаси юрак- қон томир тизими касалликларида ўзига хос фойдали аҳамиятга эга. У сутдаги оқсил билан алоқага киришгач эса, ўзидаги фаолликни ва ўзлаштириш қобилиятини йўқотади.

 

Сарсабил

Унинг фойдали хусусиятини сақлаш учун қасқонда ёки тобада қизартириб олган маъқул. У бироз юмшоқ ва қарсилдоқ ҳолатда пишиши керак. шунда уни тарбида витаминлар йўқотилмайди. Ундан соус тайёрлаб шўрвага қўшиш мумкин.

 

 Саримсоқпиёз

Майдаланган ёки эзилган саримсоқпиёз тишчаларидан  аллицин моддаси ажралиб чиқади. У саратон ҳужайралари, бактерия ва замбуруғларнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Саримсоқпиёзнинг ўзига хос фойдасини билиш учун уни эзиб 10 дақиқа қўйиб қўйинг. Бу вазиятда аллицин ундан ажралиб чиқади. Энди уни гўшт, салат ёки шўрвага қўшиш мумкин.

 

Помидор

Маълумки, помидор таркибида ликопин, антиоксидант моддаси мавжуд. Мазкур модда атеросклероз хасталигини олдини олувчи восита саналади ва у қон-томирлар фаолияти бузилишини ҳимоялайди. Унинг ўзига хос фойдали хусусиятини сақлаб қолиш учун унга иссиқ ишлов бериш кифоя. Яъни қайнатиш, қовуриш, қизартириш мақсадга мувофиқ.

 

Ёрма ва дуккакли ўсимликлар

Қайта ишланмаган ва қурутилган дуккакли маҳсулотлар юзаси фитаталар билан қопланган. Яъни улар  витамин ва минераллар билан ўзаро алоқага киришувчи антиоксидантлар бўлиб, улар маҳсулотни организмга бутунлай сингишига тўсқинлик қилади.

Вазиятдан чиқиш йўли осон – кечки пайт (ёки пиширишда 2 соат олдин) ёрма ёки дуккакли маҳсулотларни сувда ивитиб қўйинг.   Биринчидан у маҳсулот сиртидан фитаталарнинг халос бўлишига кўмак берса, иккинчидан меъда-ичак фаолиятида ҳазм бўлиш жараёнини осонлаштиради.

Яна ўқинг:  ОҚИЛОНА ОВҚАТЛАНИШ – УЗОҚ УМР ГАРОВИ

Ёқимли иштаҳа!

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: