КЎЗГА КЎРИНМАС ХАВФ

Ҳозирги кунда албатта кундалик ва ижтимоий ҳаётда мулоқотни уяли алоқа воситаларисиз, компьютерсиз, телефон ва планшетларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Албатта ҳаммамизга маълумки, ҳомиладорлик ҳар бир аёл учун муҳим ва масъулиятли давр ҳисобланади. Бу даврда ҳар бир бўлажак она ўзини эҳтиёт қилишга ҳаракат қилади. Ҳомиладорлик даврида аёл организми икки жон учун фаолият юритади. Чунки, бу даврда бўлажак онанинг организми ўзига хос тартибда ишлаб, турли хил ташқи ва ички омилларга таъсирчанлиги ошади.

Хонадонимизда кўпгина маиший ва электр уй жиҳозлари ўзидан кўзга кўринмас, зарарли электромагнит нурларини чиқаради. Бу эса инсон организмига салбий таъсир этиб, ген ва ҳужайра даражасидаги ёмон оқибатларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳомиладорлик даврининг биринчи триместри (уч ойлиги)да айниқса, ҳомиланинг тана аъзолари шаклланаётгани учун ҳам бўлажак оналар ҳуда-беҳуда “қўл телефон”ларида соатлаб гаплашишдан тийилишлари лозим. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам бўлажак онанинг қўлидан кун давомида “сотка” тушмаса ҳомиланинг асаб тизими қўзғалувчан бўлади.

Бу эса ўз навбатида уларнинг жиззаки, қайсар ва ҳуда-беҳудага ҳаракатчан (гиперфаол) гўдак бўлиб туғилишига сабаб бўлади. Шу сабабли бўлажак оналарга “олтин меъёр” қоидасига амал қилишларини тавсия этамиз. Зарурат бўлмаса уяли алоқа воситасидан ва симсиз радиотелефонлардан фойдаланмаслик керак. Ундан кўра симли уй телефонлари маъқул. Айниқса, компьютерда узоқ ўтириб ишлаш уларнинг кўзига катта босим билан таъсир қилади. Шунинг учун ишлари компьютер билан боғлиқ ходимлар ҳимоя кўзойнакларини тақиб, монитор ҳам ҳимояланишига эътибор қаратишлари керак. Яна албатта техник воситалардан фойдаланишда зарур бўладиган умумий қоидаларга амал қилиш лозим. Сўнгги пайтларда тиббиёт соҳасидаги мутахассис – тадқиқотчиларнинг фикрича ҳайвонлар устида олиб борилган тажрибаларга асосланиб электромагнит майдонининг молекуляр, генетик ва тўқима ҳужайралари даражасида салбий таъсир этиши кузатилган.

Агар ҳомиладор аёлда яқиндан кўраолмаслик каби кўз касаллиги мавжуд бўлса компьютер таъсирида у янада кучайиб кетади. Бўлажак она доимо ва фаол равишда уяли алоқа воситаларидан фойдаланса ундаги ген ва хромосомалар таркиби бузилади. Бу эса ўз навбатида гўдакнинг ривожланишига, айниқса, ҳомиладорлик даврининг маъсулиятли биринчи триместрида асаб тизими шаклланишида жуда ёмон из қолдиради. Яна бўлажак онанинг периферик қон томирлари торайишига салбий таъсир этувчи монитор ва уяли алоқа воситалари сабабли бачадон ва йўлдошнинг қон билан таъминланиши бузилади. Бу эса ўз навбатида ҳомилада гипоксияни келтириб чиқаради. Натижада ҳомиладорлик даврининг биринчи уч ойлиги(триместр)да ҳомиланинг тушиш эҳтимоли юқори бўлади. Зарарли электромагнит тўлқинлар бўлажак она соғлиғига ҳам салбий таъсир этиб, унда мавжуд касалликлар ва токсикозни янада кучайтириб юборади.

Яна ўқинг:  ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

Аммо ҳар нарсада меъёр борлигини унутмаслик керак. Шу сабабли тамаддунга хос тараққиёт омилларидан бири бўлмиш компьютер ва айниқса, уяли алоқа воситасини ҳам зарур ҳоллардагина қўллашни тавсия этган бўлар эдик.

Дилором КЕНЖАЕВА,

олий тоифали шифокор-неонатолог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: