Испанча омлет

Зарур маҳсулотлар: 3 дона тухум, 2 ош қошиқ сут, пишлоқ, гўшт, памидор, таъбга кўра туз, мурч ва ўсимлик ёғи керак бўлади. 

Тайёрланиши: памидор ва пишган гўштни майда кубик шаклда тўғраб оламиз. Пишлоқни эса қирғичдан чиқарамиз. Алоҳида идишга тухумларни сут, туз солиб яхшилаб аралаштириб оламиз. Қизиган товага ёғ солиб тухумли массадан озгина солиб пиширамиз. Бир томони пишгандан сўнг устига памидор, гўшт ва пишлоқни солиб рулет шаклда ўраймиз. Қолган омлетларни ҳам худди шу тартибда пишириб оламиз.

Дастурхонга тортишдан аввал ўз дидингизга қараб безатишингиз мумкин.                                                                                                                                                                                                                                                                          

 

Бегойим

Яна ўқинг:  “МЕҲМОНЖОН” ТОБЛАМАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: