JAMG‘ARMA FAOLIYATIDAN (2013-9)

Тошкент шаҳар жамғарманинг таянч маскани томонидан Тошкент Давлат циркида бўлиб ўтган томошаларга Тошкент шаҳрининг Бектемир, Сергели ва Чилонзор туманларидаги жами 115 нафар имконияти чекланган болалар ва туман васийлик бўлимида рўйхатда турувчи ўсмирлар жалб қилинди.

 

Сурхондарё вилояти жам­ғарманинг минтақавий филиали Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз шаҳри “Сурхон” спорт мажмуасида карате-до бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Мусобақада жами 100 нафардан ортиқ 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмир қиз ва болалар иштирок этди. Ғолибларга жамғарманинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

Тошкент вилояти жам­ғарманинг минтақавий филиали тиббий ижтимоий патронаж бригадаси Юқори Чирчиқ туманининг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи жами 1331 нафар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрик жараёнида шифокорлар кўрсатмаларига асосан 995 нафар инсонларга хайрия ёрдами кўрсатилди.

 

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят бўлими ҳамкорликда “Мустаҳкам оила – жамият таянчи” лойиҳаси доирасида Урганч шаҳридаги Тиббиёт коллежида “Мустаҳкам оила – обод турмуш гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Шунингдек, ўқувчилар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, никоҳнинг ҳуқуқий асослари мавзуларида суҳбатлар ташкил этилди. Шу ҳудудда яшовчи 60 нафар аҳолига мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

 

Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Самарқанд шаҳар “Афросиёб” спорт мажмуасида аёллар ўртасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди. Пастдарғом туманидаги 43-мактабда ўсмир қизларни спортга кенг­роқ жалб қилиш мақсадида мусобақа ўтказилди.

 

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Insonparvarlik tamoyili

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: