ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ

Соғлом авлод учун” Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг 20 йиллиги ва 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Олмазор туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси таянч маскани ҳамкорлигида куни кеча 28-мактабда “Соғлом авлод учун” ордени соҳиблари, эл ҳурматига сазовор бўлган, ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан юртимизнинг равнақига ҳисса қўшган фахрий устозлар билан “Икки авлод” учрашуви ўтказилди.

Тадбирда меҳнат фахрийлари билан ўзаро фикр алмашиниб, уларнинг ҳаёти давомида эришган ютуқлари ва тажрибалари ҳақида илиқ гаплар айтилди. Дилдан ўтказилган бундай суҳбатдан сўнг эса тадбир мусиқий дастурга уланиб кетди. Бундай мароқли ва хайр­ли тадбирдан йиғилганлар мамнун бўлишди.

Тадбир сўнггида қатнашчиларга “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси таянч масканининг эсдалик совғалари топширилди.

Ирода УСМОНОВА,

2-Республика тиббиёт коллежи ўқувчиси

Яна ўқинг:  Чет тилини ўрганишга бўлган юксак эътибор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: