Хитойча каклет

Зарур маҳсулотлар: 350 гр. гўшт, 1 дона сабзи, 1 дона тухум, 3 ош қошиқ соя соуси, 2 ош қошиқ крахмал, 4 дона саримсоқпиёз, 70 мл. сариёғ, 1 ош қоший ун, кунжут, майонез, имбир ва зираворлар керак бўлади.

Тайёрланиши: сабзи ва саримсоқпиёзни арчиб олинади. Гўштни эса майда қилиб тўғралади. Идишга тухум, майонез, соя соуси солиб аралаштирилади. Сўнгра қирғичдан чиқарилган сабзи, саримсоқпиёз, имбир ва гўшт қўшиб аралаштиришда давом этилади. Масса музлатгичга ярим саотга қўйилади. Вақт ўтгач массага ун, крахмал, кунжут ва зираворлар қўшиб қориштирилади. Товага ёғ солиб массадан бир ош қошиқдан солиб икки томони қизаргунча қовуриб пишириб олинади.

Дастурхонга тортишдан аввал каклетлар ёнига гарнир сифатида гуруч пиширишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Суякни мустаҳкамловчи препаратларни узоқ вақт қўлламаслик керак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: