Қуймоқли торт

Зарур маҳсулотлар: 10 гр. сарёғ, 600 гр. сут, 3 та тухум, 1 стакан какао, 5 чой қошиқ шакар, таъбга кўра туз, сода, ун. Кремига. 250 гр. тварог, 2 ош қошиқ қуйилтирилан сут, 200 гр. сметана.  Глазурига: 100 гр. шоколад, 6 гр. сарёғ, 0,5 стакан сут.

Тайёрланиши: сарёғни эритиб оламиз. Сутни эса илитиб оламиз. Алоҳида идишга ун, какао ва шакарни солиб аралаштирамиз. Кейин тухумни солиб миксер ёрдамида аралаштиришда давом этамиз. Оз-оздан сарёғ ва сут солиб миксер қиламиз. Шу кетма кетликда массани таёрлаб оламиз. Қизиган товага бир чўмичдан солиб қуймоқларни пишириб оламиз.

Бир дона қуймоқ қуйиб устига крем суртамиз ва устига яна қуймоқ хамридан қўямиз. Шу кетма-кетлида давом этиб қуймоқларни тахлаб чиқамиз. Энг устига шоколадли глазурни устидан қуяиб бир текисда қиламиз.

 Тортимиз тайёр.

 

Бегойим

Яна ўқинг:  “Бир зумда” салати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: