Сабзи инсультга қарши
Сабзи – соябон гулдошлар оиласига мансуб икки, қисман бир йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми, сабзавот экини. Сабзавотнинг 60 дан ортиқ тури бор. Бир тури – маданий сабзи экилади. Бу тур ғарб ва Осиё кенжа турига бўлинади. Жаҳондаги деярли барча мамлакатларда каротинли навлари етиштирилади. Деҳқончиликда милоддан аввалги 2 минг йилликдан маълум. Хитой, Франция, Италия, Россия ва бошқа мамлакатларда кўп экилади. Сабзида 10–12 фоиз қанд, 9,2 фоиз углеводлар, 1,1 фоиз азотли моддалар ва С, В, В2, РР витаминлари, 9,0 мг фоиз каротин бор. Сабзи инсон озиқ-овқат ратсионида муҳим ўринда туради. Хашаки навларининг илдизмеваси ранги оқ, асосан, чорвачиликда озуқа сифатида ишлатилади. Озиқ-овқат ва ширали озуқа сифатида, шунингдек, бошқа маҳсулотлар олишда хом ашё сифатида ишлатилади. Сабзи бир йилда 3 марта экилади. Эртагиси февраль охири – март бошларида, ёзгиси 15 июнь – 15 июлда, қишкиси ноябрь охири – декабрь бошларида экилади.
Бу сабзавот таркибида С, В, В2 дармондорилари ва 9,0 мг фоиз каратин мавжуд. Яна ундаги бета-каратин инсон организмга тушгач жигарда А витаминига айланади. Бу эса радопсин-асосий кўриш пиглентига ижобий таъсир этади. Ўз навбатида радопсин тунда кўзнинг яхши кўришини таъминлайди ва ёшга доир макуляр дистрофия(кўзнинг заиф кўриши)нинг олдини олади. Шунингдек, сабзини хомлигича ёки ундан турли салатлар тайёрлаб истеъмол қилиш ўпка, кўкрак ва ичак саратонининг олдини олади. Бандан ташқари ранг-баранг бу сабзавот қаришни секинлаштириб, терини ёшартиради. Кучли антисептик бўлган сабзи инфекцияларга қарши курашишда имунитетни мустаҳкамлайди. Организмни ортиқча хилтлардан тозалайди. Юрак касалликларининг олдини олишга сабаб каротинга бой парҳез қонда холестерин миқдорини камайтиради. Чунки, унинг таркибидаги эрувчан толалар ўт суюқлигидаги кислоталар билан бирикиб, унинг меъда-ичак тизимидан чиқиб кетишига кўмаклашади. Гарвард университети олимлари тўсатдан мияга қон қуйилиши-инсультларнинг олдини олишда ҳафта давомида кунига биттадан мазкур сабзавотдан истеъмол қилиш зарур дейишмоқда.
Гулноза Эгамбердиева