Анжир азалдан асал билан беллашган

Анжирни бежизга жаннат меваси деб аташмайди. Чунки анжир жуда кўп хусусиятларга эга бўлиб, халқ табобатида ундан турли касалликларга даво сифатида фойдаланиб келишган. Қуйида биз айнан ушбу меванинг қайси касалликларга даво эканлигига тўхталиб ўтамиз.

Анжир қадимдан жигар, талоқ ва ўпка яллиғланишини даволашда қўлланилган. Таркибида 57-77 фоиз қанд, органик кислоталар, С, В1, В2витаминлари, оқсил, пектин, минерал тузлар мавжуд бўлиб, ундан тутқаноқ, асаб ва ичак касалликларини даволашда ҳам кенг фойдаланилган. Унинг меваси ва қоқисидан тайёрланадиган дамлама йўтални бартараф этиб, балғам кўчишига ёрдам берса, анжир шарбати билан асал омухтаси кўз яллиғланишида фойдалидир. Бодомча безлари яллиғланганда меванинг дамламаси билан ғарғара қилинса ижобий натижа беради.

Ибн Сино балғам кўчириш учун анжир мевасини истеъмол қилишни ва йўтални қолдириш учун эса мевасини сутда қайнатиб ичишни тавсия этган.

Анжирнинг ўзига хос табиати бор. Шиннисининг таъсири асал таъсирига ўхшайди. Ундаги озиқликнинг тиғизлиги гарчи, дон ва гўшт сингари бўлмаса ҳам бош­қа ҳамма меваларнинг озуқасидан тўйимли.

Анжирнинг хомини, шунинг­дек, баргини сўгалнинг ҳар хил турларига, доғларга суртилади. Етилган анжир меваси касалликлар сабабли беморнинг ранги униқса, тиниқлаштиради ҳамда чипқонларни пиширади. Бундан ташқари уни қулоқ ости шишларига қўйиб боғланса ҳам фойда бўлади.

Анжирнинг ҳўли ва қуруғи томоқ қирилишига фойда қилади ҳамда кўкрак ва ўпка йўлларига мос келади. Унинг шарбати сутни кўпайтиради.

Ҳўл анжир майдаланган бодом билан ейилса, юмшатувчи ва ични енгил сурувчидир.

Тайёрлаш усули: 100 гр қуруқ анжир мевасига 2 стакан қайноқ сув қуйилади, паст оловда 15 дақиқа давомида қайнатилади. Сўнгра 2-3 соат тиндирилади ва сузиб олинади.

Ярим стакандан кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин йўталга қарши даво сифатида ичилади.

Майна ҲАСАНОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Ҳаёт сарчашмаси: она сутининг афзалликлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: