Биринчи Президентимиз хотирланди

2017 йил 25 январ куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Уюшма раиси ўринбосари, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо очиб, Улуғ Йўлбошчимиз ҳаёти ва фаолияти, у кишининг давлатимиз ва жамиятимиз равнақига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўзлади.

Ислом Каримовни хотирлаб

Ислом Каримовни хотирлаб

Тадбир доирасида Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган шеърлар жам бўлган “Озод ва обод Ватанга бахшида умр” китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Навоий кон-металлургия комбинати ҳомийлигида нашр этилган ушбу тўпламдан устоз шоирлар билан бир қаторда ёш ижодкорлар, шунингдек комбинатда меҳнат қилаётган турли касб эгалари, оддий ишчиларнинг шеърлари жой олди.

Тадбирда сўз олганлар гарчи айрим муаллифларнинг машқлари профессионал шеърият талабларига жавоб бермаса-да, барча шеърларда битта хусусият кўзга ташланишини: уларда Биринчи Президентимизга чуқур меҳр, эҳтиром борлигини таъкидладилар.

Ислом Каримовни хотирлаб

Ислом Каримовни хотирлаб

Кичик мушоира ҳам ташкил этилиб, хотира шеърлари ўқилди.

 

Ориф Толиб

 

Суратларни Рустам Назарматов олган.

Яна ўқинг:  Болажонлар қувончи чексиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: