
Бугунги кунда биолог олимлар Ер юзида асосан инсонларнинг жоҳиллиги натижасида йўқ бўлиб кетган ҳайвонлар турини ўрганиб, улар ичидан энг ғаройибларининг рўйхатини келтиришди. Рўйхатнинг бошидан жой олган Квагга ярим от, ярим зебра кўринишида бўлган. Гўшти ва териси учун охирги квагга 1883 йилда отиб ўлдирилган.
Сўнгги Тасмания бўриси ёки тилатсинни одамлар 1936 йилда ушлашган. Ўзининг бошқа қариндошларидан у қорнида халтаси борлиги, йириклиги, чопқирлиги, ниҳоятда шафқатсизлиги ҳамда йирик оғзи билан ажралиб турган. У эснаганида жағлари 120 градусгача очилган.
Стеллер сигирининг сўнгги вакили 1786 йилда овланган. 10 метргача узунликда бўлган мазкур денгиз ҳайвони ёғи, гўшти ва териси учун аёвсиз равишда қириб ташланган.
Сўнгги Турон йўлбарси Амударё бўйларидаги тўқайзорларда 1968 йилда овланган. Марказий Осиёда истиқомат қилувчи ягона йўлбарс тури қимматбаҳо оловранг йўл-йўл териси учун йўқ қилиб юборилган.
Ирландия бутоқ шохли буғуси (лос) Европада 10 000 йил илгари яшаб ўтиб, ўзининг улкан шохлари билан ажралиб турган. Вояга етган буғу шохининг узунлиги 4,3 метргача бўлиб, оғирлиги 500 килограмм тош босган.
Қанотсиз гагарка XIX аср ўрталарида бемаъни овланиши натижасида йўқ қилинган. 1844 йилда охирги иккита қуш ўлдирилган. XVII аср охирларига келиб, учмайдиган дронт қушининг сўнггиси овланган. Қушнинг оғирлиги 25 килограмм атрофида бўлиб, у асосан Маврикий оролида истиқомат қилган. 1828 йилда биолог олим Р. Саверий қушнинг суратини чизиб қолдирган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
