Осмонда туғилган эгизаклар

Россиянинг “Полярные авиалинии” авиакомпаниясининг Зырянка-Якутск йўналиши бўйлаб парвоз қилган йўловчи Ирина Василькова парвоз вақтида эгизакларни дунёга келтирди.

Йўлнинг ярмини босиб ўтган аёлда туғруқ бошланди. Бахтли тасодиф туфайли ушбу рейсда акушер гинеколог шифокор Елена Слепцова ҳам бўлган. Туғруқ шифокор ва борт кузатувчи аёл ёрдамида амалга оширилган. Самолёт қўнгач, аёл ҳамда эгизакларни Якутск туғруқхонасига юборишди.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, “Полярные авиалинии” авиакомпанияси эгизакларга ўз совғаларини тақдим этишган. Авиакомпания бу эгизакларга Якутск-Зырянка-Якутск йўналиши бўйлаб 18 ёшгача бепул парвоз қилиш ҳуқуқини берди.

Яна ўқинг:  “Виртуал танишув” ёхуд бахтини “Тelegram”дан излаганлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: