Ҳаракатсизлик қариш жараёнини тезлаштиради

Бир кун давомида 10 соатдан кўпроқ вақтини бир жойда ўтказадиган, кам ҳаракат қиладиган ёши катта аёлларда кексайган ҳужайралар миқдори ҳаракатчан аёлларникига нисбатан кўп бўлади. Калифорниялик тадқиқотчилар текширувлар асосида шундай хулосага келдилар. Бир кунда 10 соатдан ортиқ вақтини харакатсиз ҳолда ўтказадиган кекса аёлларда хромосомаларни зарарланишдан ҳимоя қиладиган теломерлар миқдори кам бўлади.

Бир ҳужайра қариб боргани сари унинг таркибидаги теломерлар ҳам қисқариб, кексая бошлайди, семизлик, чекиш каби омиллар эса бу жараённи янада тезлаштиради. Теломерларнинг қисқариши диабет, саратон, юрак-қон томир касалликлари касалликлари хавфини оширади.

Тадқиқотда 64 ёшдан 95 ёшгача бўлган 1500 нафарга яқин аёл қатнашди. Иштирокчиларнинг ўнг оёғига ҳаракат тезлигини ўлчовчи мослама ўрнатилди. Тажриба бир ҳафта давом этди.

“Узоқ вақт бир жойда ўтирадиган аёллар агар кунига ярим соатдан ошиқроқ вақтини жисмоний машғулот билан ўтказса, теломерлар қисқариши юз бермайди. Жисмоний машғулотларни ёшлигимиздан бошлашимиз керак ва улғайиб борганимиз сари машғулотларни ҳаётимизнинг ҳар кунлик қисмига айлантиришимиз зарур”, деб таъкидлайди олимлар.

 

Миржалол Мадвалиев

тайёрлади.

Яна ўқинг:  Аспирин кексалар учун жиддий хавф туғдиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: