Остонада “Матиз”нинг антиқа модели намойиш қилинмоқда

Остонада ўтаётган “EXPO-2017” халқаро кўргазмасининг Ўзбекистон миллий павилонида “Матиз” автомобилининг водород ёнилғисида ишловчи антиқа синов модели намойиш қилинди.

Ушбу автомобилнинг дунёдаги бошқа нусхаларидан фарқи унда водород сақлаш учун мўлжалланган бак йўқ. Шу боис унинг хавфсизлиги юқори даражададир. Бундай турдаги двигател иши натижасида ишланган газларни ташқарига чиқариш тизимида сув чиқади. Ички ёнув двигателида водород ишлатувчи тизим эвазига автомобиль атроф-муҳитга чиқарадиган газлар ҳажми 80 фоизгача камаяди.

Бундан ташқари ўзбекистонлик мутахассислар автомобилсозлик соҳасидаги яна иккита ишланмани тақдим қилишди. Улардан бири – томида қуёш панеллари бўлган электромобиль консептидир.

Яна бир намойиш қилинган экспонат электрокартинг бўлиб, унда транспорт воситасининг барча электрон тизимлари, аккумулятор батареялари ва электромоторларининг ўзаро ишлашининг турли вариантлари синалади. Бу модел 110 км/соат максимал тезликка эга бўлиб, унинг юриш заҳираси 30 км ни ташкил қилади. Модель 100 км/соат тезликка 6 сонияда эришади.

Г.ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  “КЬЮРИОСИТИ” МАРС САТҲИНИ ЎРГАНМОҚДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: