Дадамга ўхшаб қутқарувчи бўламан

Дадам ҳарбий соҳада фаолият олиб боради. У кишини чин маънодаги шарафли касб эгаси, деб ҳисоблайман. Чунки, улар фавқулодда вазиятларда инсонлар ҳаётини сақлаб қолади.

Балки, шу сабабли менда ҳам оғир вазиятларда доимо инсон ҳаётини қутқаришга, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга шай турадиган, жасур ва олийжаноб дадамга, у кишининг шарафли касбига нисбатан меҳр уйғонгандир.

Ёдимда, болалигимда бирон нимадан қўрқсам, ойим мени тинчлантириш учун дадамни намуна қилиб кўрсатар эди. “Ўғлим, ҳеч нарсадан қўрқма, ахир бизни ҳимоя қиладиган дадажонинг бор. Юртимизда улар сингари ватанпарвар, кучли ҳарбийлар бор экан, сен ва бизларга ҳеч нарса хавф сола олмайди” деб овутар эди. Шу сабабли ҳар доим дадамга ўхшашга уринардим. Болаликдаги энг севимли машғулотларимдан бири эса уларнинг бош кийимини кийиб, ўзимни аскар дея тасаввур қилиш эди. Ҳаракатларимни кузатиб турган дадам хатоларимни тузатиб, мени худди ҳарбийлар сингари тўғри қадам ташлашга, қўлларини чаккага қўйиб, ҳурмат кўрсатишга ўргатар эди.

Ҳозирда гарчи ўспирин бўлсамда, ҳарбий бўлишга тайёргарлик кўрмоқдаман. Дадамнинг кўрсатмаларига биноан, кундалик зиммамга қўйилган вазифани у киши ишдан қайтгунларига қадар сидқидилдан бажараман. Бундан ота-онам жуда қувонади.

Насиб бўлса, келажакда дадам сингари жасур қутқарувчи бўламан.

 

Азизжон УМРЗОҚОВ,

Ангрен шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

Яна ўқинг:  АҚШда малака оширган тадбиркор юртимиз учун манфаатли лойиҳаларни амалга оширмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: