Орол бўйидаги экологик инқироз оқибатларини камайтириш йўлида
БМТ агентликлари Орол бўйидаги экологик инқироз оқибатларини камайтириш бўйича қўшма дастурни ишга туширмоқда.
БМТнинг инсон хавфсизлиги Мақсадли фонди томонидан молиялаштирилаётган ва БМТнинг агентликлари амалга ошираётган “Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш” қўшма дастур уч йил мобайнида учта намунали туманларида иқтисодий, ижтимоий ва экологик хавфсизликни яхшилашга кўмаклашади.