Ахборот технологиялари – тараққиёт омили

Ёшлар ижод саро­йида “Интеллектуал” ахборот технологиялари бўйича лойиҳалар танловининг ҳудудий босқичлари ғолиб­лари учун ташкил этилган ўқув семинарларида фаол иштирок этган ёшлар тақдирланди.

Миллий манфаатларга мос, ҳар томонлама фойдали сайтлар яратилаётгани, ёш веб-ихтирочилар моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани миллий интернет сегментини бойитиш, соғлом ахборотлашган жамиятни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этаётир.

“Интеллектуал” ахборот технологиялари бўйи­ча лойиҳалар танловининг ҳудудий босқичлари ғолиблари учун ташкил этилган ўқув семинарларда иштирокчиларнинг ахборот технологиялари ва ушбу соҳада тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш борасидаги билим ва тажрибаси янада оширилди.

Қатнашчилар бир ҳафта давомида “Samsung Employee Volunteer Program” таълим дастури бўйича компания ходимларининг илғор тажрибасини ўрганди. Маҳорат сабоқлари Жанубий кореялик инженерлар кўмагида тўрт йўналишда ташкил этилди. Жараёнда ёшларнинг Android платформасига иловалар яратиш, виртуал ҳаёт иловалари, Raspberry Pi микрокомпьютерлар ва 3D моделлаштириш учун дастурлар ишлаб чиқиш борасидаги лойиҳалари такомиллаштирилди.

Тадбирда ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши деб топилган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Беш нафар фаол иштирокчи диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

С.ОЧИЛОВ

Яна ўқинг:  Цитрус мевалари Ўзбекистон шароитида: ўзимизнинг боғдан

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: