ПОЛВОНЛАРИМИЗ ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБИ

Таиланднинг Пхукет шаҳрида давом этаётган Осиё соҳил ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари иккита олтин медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақада қитъанинг 36 давлати вакиллари спортнинг 28 тури бўйича баҳслашмоқда. Кураш бўйича 73 килограммгача вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз Давлат Абраев ироқлик Жасим Ҳамид, Хитой Тайпейи вакили Чанг-Чин Чуанг ва эронлик Ҳоди Ғанимийни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. 81 килограммгача вазн тоифасида қатнашган Сардор Тўхташев финалда эронлик рақиби Аҳмад Салимни енгиб, олтин медаль соҳиби бўлди.

Айни пайтда делегациямиз аъзолари ҳисобида 2 та олтин, 5 та бронза медали бор.

Яна ўқинг:  Бухорода “Ипак ва зираворлар” фестивали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: