Янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг “Танланган асарлар”, унинг қорақалпоқ тилида нашр этилган “Руҳлар исёни” достони ва адабиётшунос Р. Иноғомовнинг “Шоирлик қисмати” китоблари тақдимоти ўтказилди. Унда адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, талабалар иштирок этди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори А. Мараҳимов, Ўзбекистон халқ шоири А. Обиджон, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Н. Жонузоқ ва бошқалар Эркин Воҳидовнинг ижодий мероси ёшларнинг маънавий оламини бойитиш, адабиётга қизиқишини уйғотиш ва уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Бундай эзгу ишларда шоир ижодини кенг оммага таништириш ва у яратган асарларни нашрга тайёрлаш мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган нашриётларга катта масъулият юклайди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди, – дейди Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо. – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйди. Унга кўра, ёшларнинг китобхонликка қизиқишини ошириш мақсадида шоир ва ёзувчилар, ижодкорлар билан учрашувлар ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар биргаликда ташкил этилади.

Эркин Воҳидовнинг “Танланган асарлар” китоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ижод” жамоат фонди томонидан нашрга тайёрланиб, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясида чоп этилди. Шоирнинг қорақалпоқ тилида нашр этилган “Руҳлар исёни” достонини Нукусдаги “Билим” ва адабиётшунос Р. Иноғомовнинг “Шоирлик қисмати” китобини “Mashhur-press” нашриётлари чиқарди.

 

Насиба Зиёдуллаева,

ЎзА

Яна ўқинг:  Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича психиатрия муассасалари хабардор қилинади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: