Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!

Баҳор – янгиланиш, яшариш фасли. Бу мавсум атроф-олам яшилликка бурканиб, замин табиатнинг чексиз саховатидан баҳраманд бўлади. Фараҳбахш онлар қалбларга ойдин орзулар, хайрли мақсадлар уруғини қадайди. Эзгу ҳислар барқ уради. Янги тонг кўклам нашидасини олиб келади, байрам тараддуди бошланади.

Наврўз – эзгулик, меҳр ва мурувват, мулоқот айёми. Азалий қадриятларимизда бу куни барча бир-бирини байрам билан қутлаш асносида ўзаро кўнгил сўрайди: йўқсилни йўқлайди, хастанинг ҳолидан хабар олади. Ҳашар қилиб эҳтиёжманднинг ҳовлисини, дилини обод этади. Қишлоғу овулларда байрам сайллари кўтаринки руҳда ўтказилади. Қавму қариндошлар, дўсту яқинлар дошқозонга сумалак ва ҳалим солиб, ўчоқ тафтида давра қуриб тонгга қадар суҳбат қуради, бир-бирига эгзу тилаклар билдиради. Ана шу суҳбатларда келгуси режаларга пойдевор қўйилади. Кимдир тадбиркорликни йўлга қўймоқчи, кимдир тўй бошламоқчи, кимдир боғ яратмоқчи, кимдир уй қурмоқчи… “Маслаҳатли тўй тарқамас”, деганларидек, эзгу йўлда ҳамиша ҳамжиҳат бўлиш – халқимизнинг ҳаёт мазмунига айланган. Зеро, меҳнатсевар халққа, озод ва обод Ватанга яхши кунлар, байрамлар ярашади.

Наврўзи олам муборак, азиз юрт­дошлар!

Яна ўқинг:  “Бака-бум-бак”: доира садосида байрам шукуҳи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: