Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган маданий дастур бўлиб ўтди

“Истиқлол” санъат саройида 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган маданий дастур бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур дўстлик ва санъат кечаси Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши, Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданият маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда, жумладан, маданий-гуманитар йўналишда ҳам изчил ривожланиб бормоқда. 2005 йили Тошкентда хитой тили ва маданиятини ўрганиш бўйича Конфуций институти очилган. Ҳозирда ушбу даргоҳда 350 дан зиёд тингловчи, талаба ва ишбилармон таҳсил олмоқда. Институт ташкил қилинганидан буён 2,5 мингдан ортиқ киши ўқув курсларини тамомлади.

2012–2013 ўқув йилидан Пекин чет тиллар университетида ўзбек тилини ўқитиш йўлга қўйилган.

Тадбирда “Ўзбекистон – Хитой: биродарлик йўли” номли ҳужжатли фильм ва концерт намойиш этилди.

Яна ўқинг:  Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази филиали ташкил этилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: