Қувонч хасталикни енгади

Ҳусанжоннинг арча ҳақидаги шеърий чиқиши “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент шаҳар таянч маскани томонидан Республика онкология илмий марказида ўтказилган янги йил шодиёнасида йиғилган меҳмонларга кўтаринкилик улашди.

Муассасанинг болалар бўлимида ўтказилган шодиёна хайрия акция тарзида ўтказилиб, тадбирга Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари ташриф буюрди. Улардан завқланган болалар ўзлари ёд олган шеър ва топишмоқлари билан барчани хушнуд этди.

Байрам якунида ҳомийлар томонидан тайёрланган Янги йил совғалари болажонларга тортиқ этилди.

ЎЗ мухбиримиз

Яна ўқинг:  Учта олийгоҳда кечги таълимни жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: