Кутубхонада учрашув

Биз “Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзолари раҳбаримиз Муҳаббат опа Қодирова билан вилоят кутубхонасига борган эдик. Зиё масканининг болалар адабиёти бўлими раҳбари Ф. Солиҳова барчамизни 206-умумтаълим мактабида ўтказилаётган китоб байрамига таклиф этди.

Тадбирда жажжи сингил ва укажонларимиз китоб ҳақидаги шеър ва қўшиқларни ижро этиб, қалбимизни қувончга тўлдирди. Шунингдек, кечада “Гулхан” журнали бош муҳаррири Заҳро Ҳасанова ўзининг янги шеърларидан йиғилганларга ўқиб берди. “Тонг юлдузи “газетаси бош муҳаррири ўринбосари Ю. Абдуллаев, ёзувчи М. Ҳамидова болаларнинг комил инсон бўлиб етишишида китобнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Эъзоза АБДУМАЛИКОВА,

Ангрен шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази аъзоси

Яна ўқинг:  ЖАВОҲИР – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: