Сиёсий партияларнинг роли қандай?

Жамиятни демократлаштиришда сиёсий партияларнинг роли нималардан иборат?

Назира ОЛИМОВА,

Тошкент шаҳри

 

Саволингизга Тошкент шаҳри, Учтепа туман 7-давлат нотариал идораси нотариуси

Дилдор ҚУРБОНОВА жавоб беради.

Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта тамойилидан бири кучли ҳуқуқий демократик давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари юзланишдир. Унда халқимизнинг иродаси, адолатли жамият барпо этишдаги интилишлари, эзгу-истаклари мужассамлашган. Сиёсий партиялар эса ана шу тамойилни ўзида ифода қиладиган сиёсий ташкилотдир.

Ислоҳотларнинг муваффақияти, мамлакатимизни янада демократлаштириш ва либераллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар суръати фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг юксаклиги, сиёсий партияларнинг етуклик даражасига боғлиқ. Зеро, парламентга номзодлар фақат сиёсий партиялардан кўрсатилади. Шундай қилиб, у ўз вакиллари-депутатлар орқали давлат бошқарувига кириб келади. Шу боис ҳам сиёсий партиялар ҳокимият билан халқ ўртасидаги узвий алоқа воситаларидан бири, десак бўлади.

 

Партияларнинг мақсад-вазифаларига эътибор берилса, улар қонун ижодкорлиги, фуқаролар билан яқиндан мулоқот ва сайловчилар билан учрашувлар, тадбирлар ўтказиш, ОАВда чиқишлар қилишдан иборат.

 

Қонун ижодкорлиги ва унинг тарғиботини сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ўз фракциялари фаолияти орқали амалга оширадилар. Демак, партиялар фаолиятининг ҳар бир йўналиши халқ билан мулоқотларга дахлдор.

Партияларнинг иккинчи йўналиши конференция, семинар, давра суҳбати, депутат учрашуви каби тадбирлар уюштириб, мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсати ҳақида аҳолига етарли маълумотлар етказади ҳамда мулоқот жараёнида халқнинг фикри таҳлилий ўрганилади.

Ўтган даврда партиялар мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, илм-фан, маънавият ва маърифатни тараққий топтириш, бир қатор ижтимоий муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш борасидаги улуғвор ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланди.

Яна ўқинг:  “Ақлли тиш” яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: