Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ

05.05.2016
44 марта ўқилди
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ

соҳага доир қонун ҳужжатларининг аҳамияти

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, маданий, маънавий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва хуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда хуқуқий тарбиянинг ўрни жуда муҳимдир.

Маълумки, ҳар қандай мамлакат ўз келажагини болалар, вояга етмаган ёшлар тимсолида, аниқроғи, уларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказишда кўриши табиийдир. Шу сабабли, мустақилликнинг дастлабки кунларидан республикамизда ёшларнинг етук инсон бўлиб улғайишига алоҳида эътибор берилди.

Юртбошимиз бу масаланинг долзарблигини таъкидлаб, шундай деган эди: “Ватанимизнинг келажаги, ҳалқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори, авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак”.

Ўтган йиллар давомида республикамизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим устувор йўналиши – вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари, қаровсизлиги ва назоратсизлигининг олдини олиш борасидаги ишларга ҳам муҳим масала сифатида қаралиб, бу борада тизимли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги”ги қонунида болада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, уларнинг ижтимоий кўникмасига, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни камайтиришга кўмаклашиш бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида кўрсатилгани, қолаверса, жиноий жавобгарликка тортилган ва жазони ижро этиш муассасаларида турган, ихтисослаштирилган болалар муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар сифатида эътибор берилгани мамлакатимизда бола ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва вояга етмаганлар жиноятларининг олдини олиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Айниқса, Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 30 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонуни ўсмирларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини кўрсатиб берди.

Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлари профилактикаси бўйича фаолият объектлари ҳисобланган ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган ва оила назоратисиз ва қаровисиз вояга етмаган, шунингдек, ушбу қонуннинг ижроси учун маъсул бўлган субъектлар фаолиятига оид бўлган вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, якка тартибдаги профилактика иши, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар тушунчаларининг берилганлиги амалиётда атамаларни бир хилда тушуниш ва қўллаш билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммоларни ҳал этишга хизмат қилади.

Ички ишлар идоралари тизимини ислоҳ қилишга асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 27 мартдаги “Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида милиция таянч пунктлари ёшлар ўртасида ташкилий-тарбиявий, оммавий-спорт ишларини ривожлантириш орқали, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш жойларига айланиши кераклиги, қолаверса, норматив хужжатларда таянч пунктининг асосий субъекти профилактика (катта) инспекторининг аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида обрўси, унинг фаолиятини баҳоловчи асосий мезонлардан бири деб қаралишининг белгиланиши аҳоли турар жойларида ёшларга бўлган эътиборни янада кўчайтиради.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида, уларнинг ўқув муассасаларида, биргаликда яшаш жойларида, иш ва ўқиш жойларида профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш, шунингдек, давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ишга жойлаштириш, ўсмирларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бири эканлиги ҳеч биримизга сир эмас.

Теглар:#2016/18

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бундай пайтда шошиб қолманг: болага дарҳол биринчи ёрдам кўрсатингТиббий сабоқлар

Бундай пайтда шошиб қолманг: болага дарҳол биринчи ёрдам кўрсатинг

Болада талваса хуружи содир бўлганда, табиийки, аксарият ота-оналар шошиб қолади. «Бундай пайтда нима қилиш керак?», «Қандай йўл тутса унинг аҳволи енгиллашади, тезроқ ўзига келади

18.01.2021286
Биринчи тиббий ёрдамда хатоликка йўл қўйманг!Иқтисод

Биринчи тиббий ёрдамда хатоликка йўл қўйманг!

КУЙГАН ЖОЙГА ЁҒ СУРТМАНГ! Тери куйганда дарров ғоз мойини қидиришга тушсангиз, хато қиласиз. Мойни куйган жойга суртишингиз заҳоти у ерда парда ҳосил бўлиб, ҳаво кирмайди, оқибатда

09.02.2021250
«Фарзандимнинг аллергияси бор, қандай ёрдам берсам бўлади?»Тиббий сабоқлар

«Фарзандимнинг аллергияси бор, қандай ёрдам берсам бўлади?»

Маълумки аллергик касалликларнинг бир нечта тури бўлиб, турли сабабларга кўра хуруж қилади. Аллергия ёш танламайди, бу касаллик катталар сингари ёш болаларда ҳам бир хил кўринишда

01.04.2021240
ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолатиСиёсат

ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати

Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам

17.03.2021271