Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган йиғилишда мамлакатимиз президенти Ш. Мирзиёев келгуси йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили деб номлашни таклиф қилди. Бу эса барча юртдошларимизни бирдек қувонтирди.

Янги йилнинг номидан маълумки, унда халқ фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, она Ватанимиз тинчлигини асрашдек эзгу мақсад кўзланган. Бу эса мамлакат Бош Қомусида белгиланган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари, бурч ва мажбуриятлари амалда янада мустаҳкамланишини кўрсатади.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз фуқароларининг кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлари, бурч ва мажбуриятлари ҳамиша ҳукуматимиз диққат марказида бўлиб келган. Биз буни касбий фаолиятимиздан келиб чиқиб ҳис қиламиз. Масалан, мустақиллик йилларида миллий қадриятларимизга монанд бўлган Яраштирув институти ҳуқуқий нормаси жорий қилинди.

Яқинда ташкилотимизга бир аёл шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Текширувда эр хотинига тан жароҳати етказгани, суд тиббиёт экспертизасининг берган хулосаси ҳам мавжудлиги аниқлаштирилди. Жиноят иши бўйича гумонланувчи тариқасида сўроқ қилинган фуқаронинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд эди. Вақт ўтиб, жаҳлдан тушган жабрланувчи даъво ариза ёзганидан пушаймонлиги, иккаласининг муносабатлари тикланганлиги тўғрисида қайта ариза берди. Бундай пайтларда икки томонни қайта тинглаб, эрнинг ўз қилмишидан қаттиқ афсусланаётганини, хотини ҳам кечирганлиги ва ярашиб кетганликларини инобатга олиб, яраштирув ҳуқуқий нормаси қўлланилди. Зеро, бизда азалдан инсон манфаатлари олий қадрият бўлиб келган.

Тергов фаолиятимизда мазкур йилнинг ноябрь ойида ушбу ҳуқуқий норма қўшнилар, опа-сингиллар, ака-укалар, тасодифан бегоналар ўртасида бўлиб ўтган низоларни бартараф этишда 22 марта қўлланилди. Бу 44 та оиланинг осойишталиги, 22 нафар инсоннинг тақдирига қора чизиқ – судланганлик тамғасининг урилишидан асраб қолинди, деганидир. Энг асосийси, ушбу низоларни оилада улғаётган болаларга ёмон таъсирининг олди олинди.

Шу биргина ҳуқуқий норма – Яраштирув институти ҳам истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси эканлигини кўрсатади.

 

Ш. ҲАЙДАРОВ,

Чилонзор туман Ички ишлар бўлими тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

Яна ўқинг:  ОЛИС МАНЗИЛЛАРДА: САЛОМАТЛИК ВА ИНСОНПАРВАРЛИК КАРВОНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: