Бепул таълим олиш ҳуқуқи: бу ҳам имконият, ҳам тараққиёт демак

Ҳар бир давлатнинг тараққиёти ана шу мамлакатда истиқомат қилаётган фуқароларнинг дунё – қараши қай даражада шаклланганлиги, уларнинг саводхонлиги билан ўлчанади.

Бунинг асосини эса таълим тизимининг қанчалик ривожлангани белгилайди.

Бош Қомусимизда ҳам мамлакатимизда умумий таълим олиш бепул амалга оширилади, дея кўрсатиб ўтилган. Ҳозирда юртимизда 9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизими жорий этилган. Умумтаълим мактабидаги 9 йиллик ўқишдан сўнг ташкил этилган академик лицейлар ёшларга ўзи танлаган мутахассислик бўйича олий маълумот олиш учун янада чуқур билим эгаллашига шароит яратиш, коллежлар эса махсус фанларни ўзлаштириш билан бир қаторда, мустақил ҳаётга қадам қўяётган ҳар бир битирувчи йигит-қизга ўз қобилиятини юзага чиқариш ва жамиятда муносиб ўрин топиши учун турли мутахассисликлар бўйича ўрта малакали касб эгаллаш имконини бермоқда.

Жисмоний имконияти чекланган айрим фуқароларнинг ҳам билим олиш ҳуқуқлари тўла ҳимояланган. Мамлакатимизда кўзи ожиз, эшитиш қобилияти паст, турли даражада ногирон фуқароларнинг таълим олишига мўлжалланган махсус таълим муассасаларининг самарали фаолият юритиб келаётганлиги фикримиз исботидир. Шунингдек, ҳар бир шаҳар, туман, вилоят марказларида барча қулайликларга эга бўлган, замон талабларига жавоб берадиган, илғор техника ва технологиялар билан жиҳозланган таълим масканларининг бунёд этилиши, мавжудлари тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилиб, қайта реконструкция қилинаётганлиги ҳам юртимизда таълим сифатининг ошишига замин яратмоқда.

– 2016 йилги Инвестиция дастурига кўра мамлакатимиздаги жами 371 та таълим объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширилиши белгиланган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати мутахассиси Шавкат Хўжақулов. – Шундан 29 тасида янги қурилиш, 239 тасини реконструкция қилиш, 103 тасини мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган эди. Бугунги кунда барча объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган. Шунингдек, 2016 йилда умумтаълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш учун жами 38,3 млрд. сўмлик шартномалар имзоланди. Бу эса ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун ўзига хос қулайликлар яратади.

Дарҳақиқат, янги миллий таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги дарсликлар ва махсус ўқув қўлланмаларини яратиш орқали юртимиз таълим жараёнининг мазмуни тубдан ўзгарди.

Шунингдек, умумтаълим мактаблари ўқувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. Биринчи синф ўқувчилари, “Меҳрибонлик” уйлари, мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг тарбияланувчилари, шунингдек, кам таъминланган оила фарзандларини дарсликлар ҳамда бошқа ўқув қўлланмалари билан бепул таъминлаш тизими жорий этилди.

Яна ўқинг:  Эҳтиёткорлик инсон ҳаётини асрайди ёки заҳарланиш ҳақида нималарни биласиз?

Бир сўз билан айтганда, бу қилинаётган эзгу ишларнинг бари мамлакатимиз ёшларининг ҳар томонлама етук ва соғлом авлод бўлиб шаклланиши йўлида амалга оширилмоқда.

 

Майна ҲАСАНОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: