Ойдин истиқбол йўли

Шу йилнинг 4 декабрь санасида Ўзбекистон халқи ўзига муносиб янги раҳбар сайлади. Ушбу сиёсий воқелик мамлакатимиз ҳаётида янги давр, янги бир тарихни бошлаб берди, десак, асло муболаға бўлмайди.

Ўзбек халқи мақсадлари аниқ бўлган дадил ва ўткир бир номзодга ишонч билдирди. Бутун сайлов жараёни халқаро кузатувчиларнинг бевосита кузатуви остида кечди ва улар билдирган фикрлар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда бўлиб ўтган овоз бериш жараёни халқаро демократик принципларга тўла мос келди. Шунингдек, сайлов жараёнининг техник таъминоти ва замонавий шарт-шароитлари халқаро стандарт ва нормаларга тўлақонли жавоб берди.

Аҳолининг аксарияти сайловнинг муҳимлигини ҳамда овоз беришда қатнашиш зарурлигини теран ҳис этгани, уларнинг эрта тонгдан бу жараёнда фаол иштирок этишидан маълум бўлди. Ҳар бир фуқаро миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани жуда эътиборлидир. Бу мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари таъминланганидан, ижтимоий тенглик қарор топганидан далолат беради.

Кўзи ожиз фуқароларга брайль алифбосида сайлов мавзуида рисолалар ва махсус бюллетенлар чоп этилгани, ногиронларга овоз бериш учун кабиналар тайёрлангани эътиборлидир.

Фуқароларимиз ўз оиласи билан байрамона кайфиятда сайловда иштирок этди. Ўзбекистон халқи Президент сайловига нафақат мамлакат ҳаёти, балки ўзи ва оиласининг эртанги тақдири учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга катта сиёсий жараён сифатида ёндашгани, аввало, кафолатли ва барқарор ҳаёт учун овоз бергани таҳсинга лойиқ.

 

Мелс ҲАКИМОВ

Яна ўқинг:  Бепул таълим олиш ҳуқуқи: бу ҳам имконият, ҳам тараққиёт демак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: