Яна юрт бағрида соғу саломат

17 февраль куни, Германиянинг нуфузли клиникаларида олти ойдан зиёд вақт мобайнида турли хасталик билан даволанган 12 нафар бемор болалар ўз соғлиғини тиклаб, ота-оналарининг бағрига қайтишди.

Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг 44-бандига мувофиқ, имконияти чекланган ва кам таъминланган оилаларда туғилган тиббий ёрдамга муҳтож болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш, таянч-ҳаракат тизими ва бўйин умуртқа поғонаси шикастланган болаларга “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида мамлакат клиникаларида жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш, танаси куйган болаларни даволаш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг ҳам алоҳида ўрни бор. Шу мақсадда, жам­ғарма томонидан бемор болаларни чет элнинг нуфузли клиникаларида даволашнинг махсус дастури ишлаб чиқилган.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ўтган йил давомида жамғарма томонидан Германияга даволаниш учун жўнатилган 12 нафар бемор болалар даволаниш муолажаларини ўтаб, юртимизга, оила даврасига қайтишди.

Маърифат ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  Ўтган ўқув йилида Тошкент шаҳридаги тиббиёт коллежларини тамомлаган битирувчиларнинг бор-йўғи 33 фоизи ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминланган

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: