Қишки таътил мароқли ўтди

Умумтаълим мактаби ўқувчилари қишки таътилни мароқли ўтказишди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун болалар-ўсмирлар спорт мактабларидаги спорт секциялари ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгаракларнинг тўлиқ ишлаши таъминланди. Қолаверса, республикадаги барча умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда хорижий тилларни ўргатиш, турли фан тўгараклари ва спорт машғулотлари ташкил этилди.

Қишки таътил кунларида фанлар бўйича билимлар беллашувининг мактаб босқичи ҳамда 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилди.

Барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интеллектуал мусобақа ва кўргазмалар катта қизиқиш уйғотди.

 

Яна ўқинг:  Чиқиндиларни қайта ишлаш – энг мақбул йўл

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: