Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда самарали ёндашувлар
Тошкентда “Инсон ҳуқуқлари соҳасида тараққиёт мезонларини ўлчаш бўйича қиёсий кўрсаткичлар: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида халқаро конференция бошланди.
Анжуманда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Конференция иштирокчилари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида қаралиши ва халқаро шериклар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилишини қайд этди.
Анжуманнинг ялпи ва шўъба йиғилишларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тараққиёт мезонлари, бу борадаги халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси, мазкур йўналишда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид масалалар муҳокама қилинди. Халқаро анжуман доирасида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга бағишланган кўргазма ташкил этилди.
Конференция 22 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўз ишини давом эттирди.