Ўғлим шифо топди

Баъзан турмуш ташвишлари билан бўлиб, инсон ўз саломатлигига жиддий эътибор бермайди. Ўғлим Акмалжон Жабборов ҳам тақдир тақозоси билан қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Ранги синиққан, жисмидаги оғриқдан азобланаётган нуридийдамни кўриб, дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Ўша пайтларда кўнглимга чироқ ёқса ёришмасди. Бироқ, малакали шифокорлар кўмаги билан дилимга чўккан ғашлик ариди. Ўғлим Қибрай туман юқумли касалликлар шифохонасида жонкуяр тиббиёт ходимлари кўмаги билан шифо топди.

Бунинг учун Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Рустам Умаров, шифохона бош шифокори Гулнора Муҳаммедовага, бош шифокор ўринбосари Саодат Мираҳмедова, даволовчи шифокор Мавлуда Маҳмудова, Фатҳулла Абдураззоқов, катта ҳамшира Валида Арслонова, ҳамшира Зебо Маҳаматова ва Динара Заҳрановоларга чуқур миннатдорлигимни билдираман. Эл саломатлиги йўлида ҳеч ҳам чарчаманг, дейман.

 

Малоҳат НАЗАРОВА,

Тошкент шаҳри

Яна ўқинг:  NODIR ISTE`DOD SOHIBI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: