Ижтимоий дорихоналар: уларнинг афзаллик жиҳатлари нимада?

Инсон учун дунёда саломатлигидан-да қимматлироқ бойлик йўқ. Беморнинг бутунлай шифо топиб кетишини эса дори воситаларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Бироқ, ҳар доим ҳам бизга керакли бўлган дори-дармонларни дорихоналардан топа олмаймиз. Бундан ташқари нархларнинг баландлиги ҳамда улар ўртасидаги тафовут ҳам кўнглимизни хира қилиши, табиий. Шу боис, сўнгги пайтларда аҳолига бу борада етарли шароитлар яратиш мақсадида давлатимиз томонидан бир нечта қарорлар қабул қилиниб, ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда. Жумладан, жорий йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжатда аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш, сунъий тақчиллик ва нархларнинг ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган. Шунингдек, ушбу ҳужжатда аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихона тармоғи ташкил этилиб, фармацевтика маҳсулотларини белгиланган нархларда сотиш асосий вазифа этиб белгиланди.

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича ҳозирда ижтимоий дорихоналар тармоғини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда. Улар фаолиятини йўлга қўйиш орқали ижтимоий аҳамиятга эга фармацевтика маҳсулотларини топиш имкониятини ошириш, дориларни рецепт бўйича сотиш тартибини йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай дорихоналар бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги шифохоналар ҳамда поликлиникаларнинг ўзида ташкил этилади. Бу эса аҳолига янада кенг қулайликлар яратади.

Чунки, тиббиёт муассасалари ва ижтимоий дорихоналар ўртасидаги боғлиқлик туфайли шифокор рецепт ёзиш жараёнида бевосита дорихонадаги мавжуд дорилар кўламини инобатга олади.

Ўйлаймизки, тез орада амалиётга татбиқ этилиши кутилаётган ушбу янгилик аҳоли ўртасидаги турли муаммоларни ҳал этилишига хизмат қилади.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Ardoqlagum Ona tuproqni

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: