Қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Республикамизда сайлов қонунчилигини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Зебо ҚОБИЛОВА, Қашқадарё вилояти

 

Сайлов қонунчилигини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар ҳар бир мамлакатда сайловларни энг юқори демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ равишда ўтказишнинг муҳим омили ҳисобланади. Ўзбекистонда шаклланган демократик сайловларнинг муҳим тамойилларидан бири шуки, мамлакат президенти муқобиллик асосида бевосита сайловчилар томонидан сайланади.

Ижтимоий келиб чиқиши, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили ва дини, машғулот тури ва хусусиятига қараб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш таъқиқланади. Сайловларда қатнашиш орқали фуқаролар мамлакатда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар ва уларнинг номзодларига муносиб баҳо берадилар.

Республикада сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари парламент ва бошқа вакиллик органларига сайловларда жамоатчилик фикрини ҳар томонлама аниқлаш, номзодларнинг шахсий фазилатларини билиш, сайловчиларнинг фақатгина овоз беришгина эмас, балки уларнинг сайлов компаниясида бевосита иштирок этиши учун ҳам демократик муҳит яратишга йўналтирилган.

Саволга пойтахтимиздаги 3-сонли Давлат нотариал идораси нотариуси Дилфуза РАСУЛОВА жавоб берди.

Яна ўқинг:  Sport – shavqim, shiddatim

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: