Инсон пардоз қилишни қачондан бошлаган?

Кундалик ҳаётимизда совун, шампунь, тиш пастаси, қўл ва оёқ учун кремлар ҳар доим зарур бўлиб келган. Косметик воситалардан етарлича фойдаланяпмиз, лекин унинг тарихи қачонга бориб тақалиши тўғрисида маълумотга эгамизми?

Қуйида косметиканинг келиб чиқиш тарихи тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Африканинг айрим қабилалари ўзларини душмандан ҳимоялаш, уларни қўрқитиш мақсадида танасини юзларини турли бўёқлар билан бўяб юришган. Мая ҳиндулари эса асосан қирмизи бўёқдан фойдаланишган.

Косметикадан ҳақиқий гўзаллик мақсадида бундан 5000 йил илгари Миср маликалари фойдалана бошлаган. Улар яноқларини бўяш учун айрим мева шираларидан, дудоқларини бўяш учун эса темир оксиди ва гел қоришмасидан, қўл-оёқларини бўяш учун табиий хинадан фойдаланишган.

Машҳур Миср маликаси Клеопатра ўз гўзаллиги ва жозибасини сақлаб қолиш ва янада гўзал бўлиш учун турли табиий маҳсулотлардан тайёрланган ниқоблардан фойдаланган.

Мисрдан сўнг Юнонистон ва Римда косметик воситалар яратишга иштиёқ уйғонди. Косметика сўзининг маъноси ҳам айнан юнон тилидан келиб чиққан бўлиб, «cоsmо» – «бўяниш санъати» деган маънони англатади.

Македониялик Искандар саройида хитойлик хонимлар ҳам бўлиб, улар бўянишни хуш кўрар эдилар. Улар нафақат юзларини, балки соч рангларини ҳам тез-тез ўзгартириб туришарди. Саройдаги ҳар бир қиз пардоз воситаларини бемалол қўллай оларди.

Шуни таъкидлаш жоизки, шампунь, совун, ласённи илк бора римликлар яратишган ва амалда қўллаб кўришган. Қолаверса, римлик хонимлар янада гўзал бўлиш учун сут ва сут маҳсулотларидан жуда кўп фойдаланган.

Ўша даврдан бошлаб, пардоз воситалари Европа мамлакатларида кенг ёйила бошлади. Жумладан, француз хонимлари декоратив косметикадан фойдаланишни хуш кўришган.

Косметика соҳасининг том маънода ривож топиши ўрта асрларга бориб тақалади. Жумладан, 1190 йилда қирол Филипп соҳани янада ривожлантириш учун фармон берди, натижада кўплаб пардоз воситалари яратилди.

1917 йилда киприк учун махсус бўёқ-туш яратилди. Бироз вақт ўтгач, туш учун қути ҳам ишлаб чиқила бошланди.

Бугунги кунга келиб косметика соҳаси энг ривожланган соҳалардан бирига айланди.

Шохруҳ НУРУЛЛАЕВ тайёрлади

Яна ўқинг:  ONAJONIM

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: