Илмий-амалий анжуман

Пойтахтимизда асаб касалликларини барвақт аниқлаш ва даволашнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда бирламчи тиббий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам ҳамда профилактика, диагностика ва даволаш тадбирлари кўламини кенгайтириш, тиббиёт илмини янада ривожлантириш ва унинг ютуқларини амалга изчил татбиқ этишга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бераётир.

Тиббиёт амалиётида шифокорларимиз компьютер томографияси, допплерография сингари замонавий диагностика воситаларидан самарали фойдаланилаётгани боис, асаб тизими хасталикларини барвақт аниқлаш, тез ва самарали даволаш, ногиронликнинг олдини олиш ва инсон умрини узайтиришда муайян натижаларга эришилмоқда.

Илмий-амалий анжуманда асаб тизими хасталикларининг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш, даволаш, беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, жарроҳлик соҳасида қўлланилаётган юксак технологиялардан фойдаланиш самаралари, тиббий реабилитация масалаларига бағишланган маърузалар тингланди. Тадбир доирасида мамлакатимиз олимлари ва хорижлик мутахассислар томонидан Тошкент педиатрия тиббиёт институти бакалавр ва магистр талабалари учун “маҳорат дарслари” ташкил этилди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Чуқурлаштирилган тиббий кўрик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: