Товада пиширилган пицца

Пицца шинавандалари учун ажойиб янгилик. Биз тавсия қилмоқчи бўлган ажойиб пиццани товада пиширишингиз мумкин.

Зарур масаллиқлар: 9 ош қошиқ ун, 4 ош қошиқ кефир ёки сметана, шунча миқдорда майонез, 2 та тухум, 1 чимдим истеъмол содаси, пишлоқ, гўшт ва 1 дона пиёз.

Тайёрланиши: аввал майонез, кефир (ёки сметана), ун, тухум, истеъмол содаси аралаштирилиб, суюқ хамир қорилади. Сўнгра тайёр хамир ёғ сурилган товага солинади. Унинг устига пицца учун мўлжалланган пишлоқ, гўшт ва пиёз териб чиқилади. Кейин устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади. Шундан сўнг барча масаллиқ товада 15 дақиқа давомида пиширилади.

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Бақлажонли рулет

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: