Техника доимий назоратни талаб этади

Юртимизда кун сайин автомашиналар сонининг ортиб бориши, транспорт ва пиёдалар ҳаракати ва уларнинг хавфсизлиги борасида бир қатор ноқулайликларни юзага келтирмоқда.

Бундай пайтда ҳайдовчилардан алоҳида малака, машина бошқаришда юқори маҳорат ва автотранспортларнинг техник созлигини мустақил тарзда назорат қила оладиган даражада юқори билим талаб этилади. Йўловчининг манзилига ўз вақтида эсон-омон етиб олишида бу сифатлар муҳим омил саналади. Бир сўз билан айтганда, техника ҳамиша назорат ва текширувни талаб этади.

Баъзи ҳолларда машина эгаларининг эътиборсизлиги туфайли автоуловлар кўп вақт назоратсиз қолдирилади. Уловнинг ҳайдаш муддати бироз ўтганлиги, унинг электр симлари ва бошқа қисмларининг қизиб кетишига ва ўзаро қисқа туташувга сабаб бўлиши мумкин.

Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан кўплаб тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Мақсад барча ҳайдовчиларни огоҳликка, ўз транспорт воситаларига эътиборли бўлишга чорлашдан иборат. Шундай экан, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

 

Бекзод ЯКУБОВ,

Шайхонтоҳур тумани ЁХБ инспектори, кичик сержант

Яна ўқинг:  Тирикликнинг латиф хилқати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: