ПОМИДОРда шифо бисёр

Помидор ошхонамизда энг кўп ишлатиладиган сабзавотлардан биридир. Айниқса, ёз ойларида ундан тайёрланган салатлар ва шакаробсиз тушлик ёки кечки овқатимиз кемтик бўлиб қолади.

  • Помидор таркибида кучли антиоксидант – ликопин бор. У бизнинг танамизни юрак қон-томир ва онкологик касалликлардан ҳимоя қилади. Ликопин помидордан кўра ундан тайёрланадиган маҳсулотларда кўп бўлади. Помидор қайнагани ёки буғда пиширилгани сари ундаги ликопин ортиб боради. Масалан, томат пастасида унинг миқдори сабзавотдагига қараганда бир ярим баравар кўп.
  • Бу сабзавот органик кислоталарга бой.
  • Уни истеъмол қилган кишининг кайфияти кўтарилиб, турли асабийлашиш ва тушкунлик ҳолатларига қарши курашиш қобилияти ошади. Помидор таркибида “бахт гормони” – серотин моддаси борлиги сабаблидир.
  • Ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, меъда шираси кислотаси етишмаслиги ва гастрит билан оғриган беморларга фойдали.

Орифжон Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қўзиқорин озишни хоҳлайдиганларга яхши фойда беради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: