Пластмассадан тайёрланган йўллар
Нидерландияда 2017 йил охирига келиб, пластмассадан тайёрланган биринчи йўл пайдо бўлади. Бундай автомобиль йўли юкламани асфальт каби кўтара оладиган махсус модуллардан йиғилади.
Анъанавий йўл қопламасига нисбатан пластик модуллар анча камроқ вазнга эга ва уларни осон ташиш мумкин. Тупроқ эса камроқ даражада чўкади. Унинг конструкциясида кабель ва турли коммуникацияларни ўтказиш учун бўшлиқлар кўзда тутилган. Модуллар ўз хизмат муддатини ўтагандан кейин, уларни қайта ишлаб, яна ишлатиш мумкин.
– Бизда “Wavin” ва “Total” компаниялари билан биргаликда ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича етарлича билим, тажриба ва захиралар мавжуд. Бундай йўл прототипи 2017 йил охиригача пайдо бўлишига умид қилмоқдамиз, – дейди ихтирочилардан бири.
С. ОЧИЛОВ