ЭНДИ КИЙИМ-КEЧАКЛАР ҲАМ “АҚЛЛИ”

“CES – 2016” истеъмолчилар электроникаси кўргазмасида қатор қурилмалар билан бирга, “ақлли” кийим-кечаклар ҳам тақдим этилди.

Мазкур кўргазмада қуёш батареялари ўрнатилган сумкалар намойиши ҳам бўлиб ўтди. Ушбу сумка ёрдамида смартфон, планшет ва бошқа гаджетларни қувватлантириш мумкин. У олти бурчакли қуёш батареяларига эга бўлиб, энергия ички аккумуляторга тўпланади. Шунингдек, “Ақлли” кийим-кечаклар таснифига кирувчи эркакларнинг NFC-датчикларига эга иш костюмлари, гольф ва фитнес учун кийимлар ҳам истеъмолчиларга намойиш этилди.

Ушбу датчиклар потенциал мижозлар ёки шериклар билан тез ахборот алмашиш имконини беради. Спорт кийимлари эса жисмоний фаоллик кўрсаткичларини кузатиб борувчи сенсорлар ва GPS модуллар билан жиҳозланган. Яна бир янгилик – Welt “ақлли” камаридаги датчиклар белни ўлчайди, организмнинг фаолият кўрсаткичларини кузатиб, парҳез ва жисмоний фаоллик бўйича маслаҳат беради.

Яна ўқинг:  Фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: