Санъат асари ёки ҳеч қачон жонга тегмайдиган стол
Рассом ва муҳандис Брюс Шапиро 20 йилдан буён кинетик санъат асарларини яратиш билан шуғулланиб келади.
Унинг сўнгги иши – “Sizif” номли қумда мураккаб нақшларни чизувчи стол-қурилмадир.
“Sizif”нинг технологияси мураккаб бўлиб, у магнит ёрдамида металл шарни қум устида ҳаракатлантиради ва ўз ортидан ажойиб изларни қолдиради.
Санъат асарига нақшни смартфон, планшет ёки компьютер ёрдамида буюриш мумкин. “Sizif” исталган қурилмага Wi-Fi ёрдамида уланади. Интернет орқали ғаройиб столчадаги нақшни юклаб олиб, алмаштиришингиз мумкин.
Г. ЭГАМБЕРДИЕВА