Қовоқли спагетти

Мутахассисларнинг фикрича мунтазам равишда қовоқ истеъмол қилиш, кўплаб касалликларга шифо бўлар экан.

Айниқса, қовоқ меъда-ичак, асаб ва уйқусизлик каби хасталикларга даъводир. Микроэлементларга бой бўлгани учун у организмнинг иммунитетини сақлаб қолишга ва энергия билан бойитишга имкон яратади. Шу боис, бу гал сизларни қовоқли таомлардан бирининг тайёрланиш усули билан таништирамиз.

Керакли маҳсулотлар: спагетти макарони, товуқ гўшти, 1 дона пиёз, 200 гр. қовоқ, 2 бўлак саримсоқпиёз, занжабил, 150 мл. сут, соя соуси, пишлоқ, зиравор ва кўкатлар.

Тайёрланиши: товуқ гўшти сомонча, қовоқ ва пиёз эса тўртбурчак шаклда тўғраб олинади. Қизиган ёғга тўғралган гўшт солиниб, қизаргунча қовурилади. Кетидан қовоқ, пиёз, саримсоқпиёз, туз ва мурч солиб, қовуриш давом эттирилади. Сўнг сут ва соя соусини солиб, 10-15 дақиқага паст оловда қайнатилади.

Пишган макарон устига тайёр қайлани қуйиб, кўкатлар билан безатилиб, дастурхонга тортилади.

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Бақлажонли рулет

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: