Ангренлик полвонлар муносиб натижаларга эришмоқда

Спорт – инсон организмининг тетик ва соғлом бўлишида муҳим аҳамиятга эга.

Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда бунинг самарасини яққол кўриш мумкин.

Ангрен шаҳар ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳам ёш ўғил-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш борасида бир қатор ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда. Ҳозирги кунда ушбу масканда 1837 нафар ўқувчи спортнинг баскетбол, волейбол, футбол, стол тенниси, бокс, дзюдо, юнон-рум, миллий кураш, таэквандо ИТФ ва ВТФ, муайтай, шахмат ва бадиий гимнастика турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

– 2016 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида республика миқёсида ўтказилган чемпионатларда 84 нафар ёш спортчимиз 38 та олтин, 26 та кумуш, 20 та бронза медалларини қўлга киритишди, – дейди муассаса директори Ўткирбек Абдуллаев. – Бундан ташқари шу йили мактабнинг 5 нафар битирувчилари Чирчиқ ва Андижон Олимпия захиралари спорт коллежига ўқишга қабул килинди. Ўқувчиларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида йил давомида турли спорт мусобақалари ўтказиб келмоқдамиз.

Юксак марраларни забт этаётган кўплаб Ўзбекистон ёшлари ўз азму шижоати билан минглаб тенгдошларига ўрнак бўлаётир. Улар эришган ютуқлар эса барчамизнинг қалбимизни чексиз қувончга тўлдирмоқда.

 

Чарос ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  Олма – унинг фойдасидан бебаҳра қолма

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: