Тарбия ҳамжиҳатлик талаб этади

Тарбия – энг мураккаб ва масъулиятли масалалардан бири бўлиб, бунда оила, маҳалла, мактаб ва кенг жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим саналади.

Тарбия жараёнида оиланинг вазифаси соғлом муҳитни яратиш, фарзандларнинг маърифатли, маънавиятли бўлиб етишишларини таъминлаш, уларга тўғри касб-ҳунар танлашни ўргатишдан иборатдир. Айниқса, бугунги шиддаткор замонда ёш авлод камолотида оиланинг тутган ўрни тобора ортиб бормоқда. Шундай экан ота-оналар ўғил-қизларига таълим-тарбия беришларидан аввал, уларнинг ўзлари кенг дунёқарашли, мулоҳазали, билимли, саводхонлик даражаси юқори бўлиши лозим.

Мустақиллик йилларида юртимиз таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, ҳаётга кенг татбиқ этилди. Жумладан, “Таълим тўғpисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва “Кадpлаp тайёpлаш миллий дастуpи”нинг қабул қилиниши, соҳадаги улкан ўзгаришларга пойдевор бўлди.

Мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида жаҳон талабларига жавоб берадиган, халқаро стандартларга мос тизимнинг жорий этилгани, эришган энг катта ютуқларимиздан бири бўлди. Айниқса, 12 йиллик бепул мажбурий таълим ёшларимизнинг баркамол, кенг дунёқарашли шахс бўлиб вояга етишини таъминламоқда

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, “Ҳар қайси давлат нафақат ер ости, устки бойликлари билан, балки юксак маънавияти ва маданияти билан кучлидир”. Бу йўлда эса оила, таълим муассасаси, маҳалла ҳамжиҳатликда иш олиб боришни талаб этади. Ушбу мақсадга етишда ўқитувчиларнинг, ота-оналарнинг ва маҳалла фаолларининг вазифа ва масъулиятларини бир-биридан асло кам деб бўлмайди.

 

Тожихон САИДАЛИЕВА,

ўқитувчи

Яна ўқинг:  ҚЎРҒОН МУСТАҲКАМ, ДЕМАК БАХТ БУНЁД

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: