УЗОҚ УМР КЎРИШ СИРИ ТОПИЛДИ

Айнан қайси генлар умрни узайтиради? Нима сабабдан баъзи бир оилалар узоқ умр кўради? Қариш жараёнини секинлаштириш мумкинми? Ёш билан боғлик касалликлардан қандай ҳимояланса бўлади? Ушбу саволлар деярли барча инсонларни қизиқтиради.

Ҳар бир халқда ўзининг миллатига хос узоқ яшаш рецепти мавжуд. Масалан, америкаликлар узоқ умр кўриш учун доимо ҳаракатда бўлиш керак деб ҳисобласа, японлар кўпроқ гуруч ва балиқ маҳсулотларини тановул қилиш, французлар эса сифатли вино ичиш керак деб ҳисоблашади. Ўтказилган сўров натижалари бўйича эса 60 фоиз инсонлар бахтли ҳаёт кечириш ва яхши таъминланганлик узоқ умр кўришнинг асоси деб жавоб беришган.

Яқинда Исроилда ўтказилган VIII Европа биогеронтология конгрессида юқоридаги муаммолар юзасидан олимлар сўзга чиқишди. Уларнинг таъкидлашича генлар узоқ умр кўриш учун муҳим аҳамият касб этади. “Узоқ умр кўриш генининг бошқа генлар билан ўзаро таъсири” мавзуида исроиллик талабалар профессор Вадим Фрэйфельд қўл остида тажрибалар ўтказишди. Улар ўз кузатувлари натижасида янги ген ёрдамида узоқ умр кўриш ва касалликни олдиндан аниқлаш мумкинлигини исботлашди. Мазкур геннинг андазаси яратилса, унинг ёрдамида кекса ёшдагиларда учрайдиган бир қанча касалликларнинг олдини олиш мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича саратон, артрит, катаракта, остеопороз ўрта ёшлиларга хос хасталиклари саналади. Андозаси олинган мазкур ген ёрдамида инсонларда ушбу касалликлар билан бир қаторда яна бир нечта касалликларни олдиндан аниқлаш ва ўртача умр кўриш ёшини 20-40 йилга узайтириш мумкин бўлади.

Олимлар 2040 йилгача ўртача умр кўриш ёшини икки баробарга ошириш мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Д. МУҲИДДИНОВА

Яна ўқинг:  Фолий кислотаси организм учун қандай аҳамиятга эга?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: